Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси агрохизматлар маркази Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда 2024 йил 31 июль куни Нукус Ёшлар Технопаркида тегишли инновацион ишланма раҳбарларини жалб қилган ҳолда “Яратилган инновацион ишланмаларни қишлоқ хўжалигига кенг жорий қилишда агромаслаҳатчиларнинг тутган ўрни” мавзусида кўргазмали ўқув-семинар ташкил этилди.
Дастлаб, туман агромаслаҳатчиларни Нукус ёшлар технопаркида яратилган инновацион ишланмалар билан таништирилди.
Ўқув-семинарни ҚР AKIS маркази директори Б.Аннакулов очиб бериб,
Марказнинг асосий вазифа ва функцияларидан бири Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими (AKIS) концепциясини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, илм-фан, инновация ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини таъминлашдан иборатлиги, буни амалга оширишда агромаслаҳатчиларнинг тутган ўрни катталиги тўғрисида тўхталиб ўтди.
Кейин сўзга, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Б.Қаипбергенов чиқиб,
вазирлик тизимидаги ташкилотлар томонидан яратилган ҳамда молиялаштирилган инновацион ишланма, техника ва технологияларни қишлоқ хўжалигига кенг жорий қилиш зарурлиги, буни ҚР AKIS маркази орқали амалга ошириш энг мақбул ечим эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан илғор технологиялар, илм-фан ютуқлари, инновацияларни қишлоқ хўжалигига кенг жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми тузилди.
• Семинар давомида “Кардар ишлаб чиқариш” МЧЖ директори
Қишлоқ хўжалигида дугоукладчик техникасининг тузилиши, вазифаси ва функциялари бўйича;
• Нукус ёшлар технопарки МЧЖ ментори
Хлорелла микроорганизмини қишлоқ хўжалигида қўллаш усуллари бўйича;
• Достон Чорва Хўжайли МЧЖ директори
Йирик шохли қорамолларни сунъий уруғлантириш ускунасининг тузилиши, вазифаси ва фунциялари бўйича;
• Оролбўйи халқаро инновация маркази етакчи мутахассиси
Гидропоника усулида етиштирилган микрокўкатларнинг фойдалилик ҳусусиятлари
бўйича маълумотлар бериб ўтди.
Ўқув-семинар якунида туман агромаслаҳатчилари орқали инновацион ишланмалар тўғрисидаги маълумотларни аҳоли, деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича ўзаро ҳамкорликда тавсиялар берилишига келишиб олинди.