Кўн тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2023 йил 21 июлдаги 15-1411-сонли хати билан тасдиқланган йиғилиш баёни
9-бандининг ижросини таъминлаш юзасидан, дон қабул қилиш ва уруғлик цехларда 2024 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экишга талаб этиладиган уруғлик донни тайёрлаш, саралаш, дорилаш ва қадоқлаш тадбирларини сифатини назорат қилишни ташкил қилиш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш ҳақидаги масалалар қаралди.
Йиғилишда т.ф.д. профессор С.Шамшетов (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Қорақалпоғистон Республикаси агрохизматлар маркази директори, Илмий-амалий Кенгаш раиси ўринбосари), Б.Абдуллаев (Дон ва шоли илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси директори), А.Доспанов (Ўзагроинспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўлим бошлиғи), И.Бегжанов (Ўзагроинспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўлим бошлиғи), И.Мамутов (Қишлоқ хўжалиги махсулотлари сифатини баҳолаш марказининг ҚР филиали бошлиғи), Б.Аллияров (Қишлоқ хўжалиги махсулотлари сифатини баҳолаш марказининг ҚР филиали мутахассиси), П.Ахназаров (Қишлоқ хўжалиги махсулотлари сифатини баҳолаш марказининг ҚР филиали мутахассиси), С.Сабиров (Уруғчиликни ривожлантириш маркази ДМнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи), А.Турдишов (Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг бошқармаси бошлиғи), Р.Юлдашев (Қорақалпоқдонмаҳсулотлари АЖ бошлиғи), Ж.Таганбаев (Тахиатошдонмаҳсулотлари АЖ бош инженери), А.Розметов (Тўрткўлдонмаҳсулотлари МЧЖ бошлиғи), Р.Казакбаев (Чимбойдонмаҳсулотлари МЧЖ мутахассиси), К.Палимбетов (Қўнғирот ун заводи АЖ бошлиғи), Қ.Аметовлар (Қорақалпоғистон Республикаси Агрокимёвий таҳлил маркази директори ўринбосари) қатнашишди.
Мажлис давомида ҳисоботларни ва таклифларини билдириш учун қатнашаётган ташкилотлар иштирокчиларига сўз берилди ва йиғилиш сунгида билдирилган маълумот ва таклифларни инобатга олган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Илмий-амалий Кенгашининг қўшма мажлиси тегишли тартибда қарор қабул қилинди.