O'zbekiston Respublikasi Qishloq xo'jaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xo'jaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazining Qoraqalpog'iston Respublikasi agroxizmatlar markazi
O'z Qq Ру En
438 10-07-2023

ҚР AKIS раҳбари С.Шамшетов «Боршитаў» массивидаги фермер ва агрономларга артезиан қудуқлардан фойдаланиб томчилатиб суғориш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берди.
Фотография новости

ЎзР Президентининг 2022 йил 30 майдаги ПҚ-264-сонли қарорига 1-иловасида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан ҚР AKIS раҳбарлигида тайёрланган «Тахтакўпир тумани Белтаў ОФЙ «Боршитаў» массивида кўп йиллар давомида экилмай турган ерларни ўзлаштириш ва пахта хом-ашъёсини етиштиришни йўлга қўйиш лойиҳаси ва илмий асосланган тавсияси» асосида етиштирилаётган пахта ва сабзавот экинларини кўздан кечириш ва тавсиялар бериш мақсадида 30 июнь куни ҚР AKIS раҳбари С.Шамшетов «Боршитаў» массивидаги ғўза ва бошқа экинларнинг ривожланиш ҳолатини кўриб чиқди. Массивда замонавий суғориш технологиялари асосида экилган пахта ва сабзавот экинларини парваришлаш бўйича фермер ва ходимларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида ҚР AKIS раҳбари С.Шамшетов фермер ва агрономларга артезиан қудуқлардан фойдаланиб томчилатиб суғориш ҳавзаларини доимий равишда сув билан тўлдириб бориш, пахтани ўз вақтида кечиктирмасдан суғориш, сабзавот экинларини бегона ўтлардан тозалаш ва ўғитлаш, тунда суғориш ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берди.