Серёғин об-ҳаво шароитида ғўзани парваришлаш агротехник тадбирларини амалга ошириш бўйича тавсиялар
Республикада жорий йил апрель ва май ойларининг ҳар йилгидан кўра серёғин ва ҳароратнинг салқин келиши, сурункали ёғингарчиликлар ва айрим жойларда жала ёғиши чигит экилган майдонларда тўлиқ ниҳол олиш ва униб чиққан майдонларда ғўзанинг ўсиши ҳамда ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
✅Шу муносабат билан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ғўза майдонларида агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан тавсиялар ишлаб чиқилди.